
Иқтисодиёт ва Молия

Кучкаров Джамшид Анварович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири

Пулатов Фаррух Жахонгирович
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси Раиси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2025–2027 йилларда давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2024 йил 20 декабрдаги 865-сон қарори қабул қилинди.
Ушбу Стратегиянинг мақсади 2025–2027 йиллар давомида “яшил” давлат харидларининг улушини ошириш, шунингдек, иқтисодий ўсишда муҳим бўлган барқарор, кенг рақобатга асосланган давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган давлат харидлари сиёсатини белгилашдан иборат.
2024 йилда Давлат–хусусий шериклик соҳасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳамда 2025 йилги режалар тўғрисида маълумот.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2025 — 2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2025 йил 8 апрелдаги 210-сон қарори қабул қилинди.
2025 йилнинг 21-апрель куни “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонига кўра, қуйидагилар 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди:
(а) 30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;
(б) давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;
(в) дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 293 605,1 млрд сўмни ташкил этди. 2025 йилнинг январь-март ойларига нисбатан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 16,1 фоизга ўсди.
2026 йилнинг январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг ўсишида савдо, молиявий ва транспорт хизматларининг ўсиши асосий омил бўлди.
2025 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 2026 йилнинг январь-март ойларида молиявий хизматлар ҳажми 10 263,2 млрд сўмга ошиб, 46 796,4 млрд сўмга етди. Ўсиш суръати 122,4% ни ташкил этди.
Бозор хизматларининг умумий ўсишига энг катта ҳисса савдо хизматлари (ўсиш 19,4%, умумий ўсишга ҳисса 4,9 ф.п.), молиявий хизматлар (22,4%, 3,4 ф.п.), транспорт хизматлари (13,2%, 2,3 ф.п.), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (8,6%, 1,4 ф.п.), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (17,0%, 1,3 ф.п.), таълим соҳасидаги хизматлар (22,5%, 0,8 ф.п.), бошқа хизматлар (13,7%, 0,6 ф.п.), шунингдек, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (15,0%, 0,4 ф.п.) ҳиссасига тўғри келди. Архитектура, муҳандислик тадқиқотлари, техник синовлар ва таҳлил (18,1%га), ижара (15,3%га), компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш (12,5%га), соғлиқни сақлаш (12,0%га) ва индивидуал хизматлар (10,7%га) соҳасидаги хизматларнинг ўсиши умумий ҳисобда ўсишга қарийб 1,0 фоиз бандини қўшди.
2026 йилнинг кўриб чиқилаётган даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 168 125,2 млрд сўмни ёки умумий бозор хизматлари ҳажмининг 57,3 фоизини ташкил этди. 2025 йилнинг январь-март ойларига нисбатан ўсиш суръати 116,5 фоизни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026- йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 447,9 трлн сўмни ташкил этди ва 2025- йилнинг мос даврига нисбатан 8,7% га ўсди.
Иқтисодий ўсиш суръатлари иқтисодиётнинг асосий тармоқларидаги ижобий динамика билан боғлиқ. Хусусан, унинг барча тармоқлари томонидан яратилган ялпи қўшилган қиймат ЯИМ умумий ҳажмининг 95,4 фоизини ташкил этди ва 8,7 фоизга ўсди (ЯИМ ўсишига қўшган ҳиссаси - 8,4 фоиз пункт). ЯИМ таркибида маҳсулотларга соф солиқлар 4,6% ни ташкил этди ва 8,2% даражасида ўсишни кўрсатди (ЯИМ ўсишига қўшган ҳиссаси – 0,3 ф.п.).

