
Инвестициялар, саноат ва савдо

Кудратов Лазиз Шавкатович
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири
Мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли бандлигида саноат жуда катта ўрин тутади.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига республикада 61 мингдан ортиқ саноат корхоналари фаолият юритган.
2026 йилнинг январь-март ойларида республика корхоналари томонидан 289 254,4 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, саноат ишлаб чиқариш индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,0% ни ташкил этди.
2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, республика бўйича хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 19 072 тани ташкил этди. Шундан қўшма корхоналар – 4 392 та, хорижий корхоналар – 14 680 тани ташкил этади.
2026 йилнинг январь-март ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 18 023,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 471,0 млн. АҚШ долларига ёки 2,7% га ўсди.
Экспорт 5 809,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,3% га камайди.
Импорт 12 213,8 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,8% га ўсди.
Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг 210 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширади.
2025 йилнинг 21-апрель куни “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонига кўра, қуйидагилар 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди:
(а) 30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;
(б) давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;
(в) дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.


